Жамият
Фото: Uzbekistan Airports
Бугун, 4 декабрь куни об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Хабарда ёзилишича, чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
Жумладан, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Жидда — Тошкент йўналишидаги HY336 рейси Наманган муқобил аэропортига, Лиэж — Тошкент йўналишидаги HY3174 рейси Бухоро муқобил аэропортига йўналтирилган.
Маълумот учун, парвозларни қабул қилишдаги чекловлар кеча, 3 декабрда ҳам жорий этилган эди.
Унда «Silk Avia» авиакомпаниясининг Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича US402, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778, «UTair» авиакомпаниясининг Сургут-Тошкент йўналиши бўйича UTA-709, «Centrum Air» авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX-352 рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси эса Бухородаги муқобил аэродромида қўниш жараёнини амалга оширган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ