Тошкент шаҳридаги мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолати кузатилди

Сақлаш
09:24 / 04.12.2024 8 0

Кеча, 3 декабрь куни Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими мутахассислари туманда жойлашган 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида суриштирув ҳамда санитария назорати тадбирини ўтказди. Бунга сабаб мазкур мактабларда вирусли гепатит А билан касалланиш ҳолати аниқланган.

 

Назорат давомида ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби, мактаб биноси ҳамда синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги, иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилганлиги, ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилинганлиги, шунингдек, қўл ювиш мосламалари ва оқава сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилган.

 

 

Якуний натижага кўра, мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг аниқланган камчиликлар юзасидан мактаблар раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//