Жамият
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги ишга туширилган хизматга кўра, энди фуқаролар ўз уйларини термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келган-келмаганини my.gov.uz орқали бепул текширтириб кўриши мумкин.
Текширув якунида эса фуқарога тегишли хулоса берилади.
Агар текширув хулосасида уй яроқсиз ҳолатга келгани исботланса, давлат уй эгаларини уй-жой билан таъминлайди.
«Муҳим жиҳати!
Уйингиз ҳақиқатан яшаш учун яроқсиз деб топилса, бу сизнинг давлат томонидан уй-жой билан таъминланишингиз учун асос ҳисобланади», дейилади портал хабарида.
Уйни текширтириш хизматидан нафақат уй эгалари, балки унда истиқомат қилувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ