Абдуқодир Ҳусановга жаҳоннинг бир нечта машҳур футбол клубларидан таклиф тушмоқда

Сақлаш
16:25 / 03.12.2024 15 0

Абдуқодир Ҳусановга айни пайтда Европанинг топ клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

 

Жумладан яқинда тарқалган хабарларга кўра, «Тоттенҳем» ва «Ньюкасл» клублари (Биламизки, бу икки жамоа ҳам жаҳоннинг энг кучли чемпионати бўлган Англия Премиэр лигасига тегишли) ўзбекистонлик футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Улар қишки трансфер ойнасида Ҳусановни 30 млн фунтга сотиб олиш мумкин деб ўйламоқда. «Ланс» эса 20 ёшли Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ 25 млн фунтга сотиши мумкин.

 

Шунингдек, яна бир жаҳоннинг машҳур клуби бўлмиш ПСЖ ҳам Ҳусановга харидор. Клуб ўзбек йигитини бразилиялик ҳимоячи Маркиносга муносиб ўринбосар сифатида кўради. Ҳозирда клуб расмийлари Ҳусановнинг атрофида бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқда.

 

30 октябрда тарқалган хабарларга эътибор берилса, Ҳусанов «Манчестер Юнайтед»нинг ҳам трансфер режаларига киритилган бўлиши мумкин.

 

ʼ«Манчестер Юнайтед» бир йилдан буён Абдуқодир Ҳусановни кузатмоқда. Инглиз клуби футболчининг агентлари билан мунтазам алоқада бўлиб туришибди», деб ёзган эди Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев.

 

Маълумот учун, Ҳусанов 2004 йил 29 февраль куни туғилган. У „Бунёдкор« клуби тарбияланувчиси бўлиб, ушбу клубнинг 18 ёшгача бўлган ёшлар тоифасида ўйнаган.

 

2022 йил март ойида у «Энергетик-БДУ» клубига кўчиб ўтган. 2023 йилнинг 24 июлида Франциянинг «Ланс» жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузган.

 

Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг ноябрь ойида Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//