Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мото-скутер ва мопедлар ҳаракати чекланди

Сақлаш
14:44 / 03.12.2024 15 0

Олдинроқ Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмида автомашиналар ҳаракати чекланган эди. Энди бу ҳудудда бошқа турдаги транспорт воситаларининг юриши ҳам тақиқланди.

 

«Уларнинг ҳаракати тарихий меросга зарар етказиши, қолаверса, бу ҳудудда ҳаракатланаётган кўплаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакилларига хавф туғдириши мумкин», дейилади хабарда.

 

Айнан юқоридаги омиллар сабабли эндиликда Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мото-авто воситалар, скутерлар, велосипедлар, мопедларнинг ҳаракати чекланган.

 

Бухоро вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, айнан фуқароларни бу бўйича хабардор қилиш учун йўл четига огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

 

Эндиликда бундай йўл белгилари бор ҳамда транспортлар юриши тақиқланган ҳудудда мото-авто воситалар, скутерлар, велосипедлар, мопедлар билан ҳаракатланган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//