Ўзбекистонлик оддий қишлоқ аёли дунёнинг «100 аёли» рўйхатига кирди

Сақлаш
10:35 / 03.12.2024 27 0

BBC жорий учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.

 

Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шерон Стоун ҳам бўлган бу рўйхатга ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева ҳам киритилган.

 

Бахтсиз ҳодиса оқибатида икки йил аввал иккала оёғини ҳам йўқотган бўлсада, Дилором Йўлдошева умидсизликка тушмасдан ўзининг тикувчилик бизнесини очди. Тадбиркорлик ва ресурсларни бошқариш асосларини ўргангач, 40 дан ортиқ хотин-қизларга тикувчиликдан сабоқ берди. Ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзидан ташқари яна ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

 

Маълумот учун, BBC нашри ҳар йили «100 аёл» рўйхатини эълон қилиб боради. Рўйхат дунё бўйлаб иши ва ҳаёти орқали бошқаларни илҳомлантирадиган 100 нафар нуфузли аёл ҳақида ҳикоя қилади.

 

Эслатиб ўтиш лозим, бир ой аввал Адлия вазирлигининг «Мадад» лойиҳаси доирасида суратга олинган «Матонат» фильми айнан Дилором Йўлдошева ҳаётига асосланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//