«Тошкент – Хожикент – Тошкент» йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Сақлаш
09:43 / 03.12.2024 24 0

«Тошкент – Хожикент – Тошкент» йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнайдиган бўлди.

 

Қатнов бугундан (3 декабрдан) бошланади.

 

Шаҳарлараро ҳаракатланувчи электропоезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

 

▪️ 7201-сонли «Тошкент – Хожикент»: Тошкент (кетиш 06:18 да) – Хожикент (келиш 07:42 да);

 

▪️ 7202-сонли «Хожикент – Тошкент»: Хожикент (кетиш 08:02 да) – Тошкент (келиш 09:17 да);

 

▪️ 7203-сонли «Тошкент – Хожикент»: Тошкент (кетиш 12:53 да) – Хожикент (келиш 14:03 да);

 

▪️ 7204-сонли «Хожикент – Тошкент»: Хожикент (кетиш 14:33 да) – Тошкент (келиш 15:48 да);

 

▪️ 7205-сонли «Тошкент – Хожикент»: Тошкент (кетиш 18:10 да) – Хожикент (келиш 19:20 да);

 

▪️ 7206-сонли «Хожикент – Тошкент»: Хожикент (кетиш 19:45 да) – Тошкент (келиш 21:03 да).

 

Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи:

- Умумий – 20 000 сўм;

- Болалар учун 11 500 сўм этиб белгиланди.

 

 

Маълумот учун, одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//