Сиёсат
Кеча, 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, муҳокама давомида сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича ҳам фикр алмашилган.
Томонлар мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олган.
Маълумот учун, 30 ноябрь куни Тошкент–Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиакомпанияси рейсида учган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортда чегарадан ўтказилмади ва БАА ҳудудига киритилмади.
Тез ўтмай ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат акс этган видео ва суратлар тарқалгач, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси изоҳ бериб, аэропорт маъмурияти ва амирликларнинг мутасадди идоралари билан мулоқотда бўлиб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.
Кейинроқ эса Абу-Даби халқаро аэропортида қолиб кетган ватандошларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди.
Wizz Air авиакомпанияси ҳозирда қолган фуқароларни ҳам қайтариш чораларини кўраётганини маълум қилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ