Британиялик олимлар инсоннинг ўлим санасини аниқламоқчи

Сақлаш
16:43 / 02.12.2024 33 0

Буюк Британияда шифокорлар беморнинг эҳтимолий ўлим санасини башорат қилиш учун сунъий идрокка асосланган тизимдан фойдаланмоқчи.

 

Электрокардиограмма (ЭКГ) асосида ишлайди тизим юракнинг электр фаоллигини бир неча дақиқа давомида қайд этади.

 

Маълумотларни таҳлил қилиш орқали сунъий идрок оддий диагностика усуллари билан аниқлаш қийин бўлган яширин хавфларни аниқлаши мумкин.

 

AIRE деб номланган дастур ЭКГдан кейинги 10 йил давомида 78 фоизгача аниқлик билан ўлим хавфини паргноз қилиши мумкин.

 

Технологиянинг дастлабки синовлари Лондондаги бир нечта шифохонада ўтказилиб, уларда юзлаб беморлар иштирок этган.

 

Келажакда эса тадқиқотда қатнашувчилар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

 

Лондон шифохоналаридан бирининг кардиологи Арунашис Сау янги тизим касаллик хавфи юқори бўлган беморларни топишга ёрдам беришини тушунтирди.

 

Хабарга кўра, технология ЭКГни таҳлил қилиш орқали аритмия ва юрак етишмовчилиги аломатларини улар ўзини намойиш қилишидан анча олдин аниқлайди.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, гарчи бу восита шифокорлар ўрнини босолмасада, оддий ташхис имкониятларидан ташқарига чиқишга ёрдам беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//