Энди уй сотиб олишдан олдин унинг қонунийлигини билиб олиш мумкин

Сақлаш
12:44 / 02.12.2024 36 0

Мамлакатда қурилишлар бўйича қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Жумадан, эндиликда қурилиш объекти олдида QR-кодли паспорт доскалар ўрнатилади. Бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши ва қачон топширилиши каби маълумотларни билиб олиш мумкин бўлади.

 

QR-кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

 

«1 декабрдан бошлаб ҳар бир объектга QR-кодли паспортлар бериш бошланади. Бу дегани, кўринарли жойда қурувчилар QR-кодни илиб қўйган бўлиши керак. Шу QR-кодга телефонингизни йўналтириб, сиз ўша объект ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин. QR-кодда объектнинг номи, манзили, буюртмачиси ким, ким томонидан қуриляпти, лойиҳа ким томонидан амалга оширилган ва объектнинг фойдаланишга топширилиш муддатлари ҳақида маълумотлар чиқиб туради», дейди Ахборот коммуникация ва технологияни ривожлантириш республика маркази бўлим бошлиғи Элдорбек Сиддиқов.

 

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу амалиёт Ўзбекистондаги ноқонуний қурилиш муаммосига қарши курашишда самарали чора бўлади.

 

Масалан, уй сотиб олишда фуқаролар мазкур QR-кодли паспорт орқали барча саволларига жавоб олиши мумкин. Бундан ташқари, объектнинг бу турдаги паспорти бўлиши харидорларнинг ишончини қозонишда ҳам ас қотади.

 

Бир неча кундан бери тест режимида бўлган ушбу амалиёт 1 декабрдан бошлаб ишга туширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//