Жамият
Пойтахтдаги атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича автоматик мониторинг станциялари 2025 йил 20 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатида қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:
ПМ10 майда дисперс заррачалар миқдори – 299 мкг/м³, бу рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган;
ПМ2,5 майда дисперс заррачалар миқдори – 202 мкг/м³, бу эса рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 3,4 баравар юқори.
Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг кескин ошишига ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг пастки қатламда тўпланиши ва атмосфера ҳавосида уларнинг концентрацияси ошишига олиб келади.
Масъул идоралар мамлакат аҳолиси ва Тошкент меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўрамоқда. Жумладан:
– очиқ ҳавода бўлишни, айниқса узоқ вақт юриш ва жисмоний фаолликни чеклаш;
– ташқарига чиққанда, айниқса болалар, кексалар ва юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларга ниқоб тақиб юриш;
– имконият борича ёпиқ биноларда бўлиш ва эшик-ромларни маҳкам ёпиш.
Ҳаво сифати кўрсаткичлари юзасидан қўшимча маълумот ва расмий тавсиялар мутасадди идоралар томонидан эълон қилиб борилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77383
Жамият
56505
Жамият
55703
Жамият
50754
Жамият
//
Изоҳ йўқ