Жамият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бошловчи ва режиссиёр Мираббос Мирзааҳмедов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканали хабар берди.
Мираббос Мирзааҳмедов 1941 йил 30-cентабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Телерадио соҳасидаги ижодий фаолиятини 1965 йилда бошлаган.
У «Баҳор қайтмайди», «Қалбингга қулоқ сол», «Дунёнинг ишлари», «Инсон садоқати», «Биллур қандиллар», «Эътироф» каби элликдан зиёд видеофильмларни, «Буни ҳаёт дейдилар» туркум кўрсатувларини тасвирга олишда иштирок этган.
Ярим асрдан зиёд вақт мобайнида «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» лойиҳасида бошловчи ва режиссиёр бўлиб ишлаган.
Мирзааҳмедов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони, «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари билан мукофотланган.
У 9 йилдан буён «Миллий» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Оталар сўзи» дастурининг бошловчиси ва бадиий маслаҳатчи сифатида ишлаб келаётганди.
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
77449
Жамият
56560
Жамият
55747
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ