Спорт
Португалия терма жамоаси ва Ан-Наср футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Оқ Уй президент Доналд Трамп билан учрашди ва у билан бирга Оқ Уйда саёҳат қилди.
Уларнинг учрашуви тасвирланган видеоролик Оқ Уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. «Тарихдаги икки энг буюк. CР7 х 45/47», дейилади постда.
Криштиану Роналду турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан 18 ноябрь куни Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг АҚШга ташрифи шарафига Оқ уйда ташкил этилган махсус кечки овқатда қатнашди. Португалиялик футбол юлдузига Apple директори Тим Кук ҳамда Тесла асосчиси Илон Маск каби машҳурлар ўтирган тарафдан жой берилган.
Учрашув чоғида Трамп Роналдуга таклифни қабул қилгани учун миннатдорчилик билдириб, ўғли 19 ёшли Беррон футболчининг мухлиси эканини таъкидлаган.
«Биласизми, менинг ўғлим Криштиану Роналдунинг катта фанати. Роналду эса шу ерда (қарсаклар). Менимча, энди уларни таништириб қўйганим учун Беррон мени кўпроқ ҳурмат қила бошласа керак», дея ҳазил қилган Трамп.
У Роналдуни барча даврларнинг энг буюк футболчиси (G.О.А.Т.) деб атаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78376
Жамият
57048
Жамият
56314
Жамият
51363
Жамият
//
Изоҳ йўқ