Сиёсат
Нью-Йорк мери Эрик Адамс бошчилигидаги делегация 19 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. АҚШ делегацияси билан Савдо-саноат палатасида учрашув бўлиб ўтди.
Палата матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда Савдо-саноат палатаси раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари иштирок этган. Учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма кооперация лойиҳаларини ривожлантириш ва икки ҳудуд ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Анжуман давомида Умид Сафаров томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларни АҚШ капитал бозорларига тайёрлаш мақсадида Ню Йорк фонд биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш, Ўзбекистонда АҚШнинг етакчи университетлари билан бизнес мактаби ва акцелерация дастурлари яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини очиш таклиф этилган.
Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Ню Йорк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилишда кўмак сўради. Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77442
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50808
Жамият
//
Изоҳ йўқ