Жамият
Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган One Young World 2025 – энг йирик халқаро ёшлар саммитида Ўзбекистон номидан Ўзбекистон талабалари халқаро иттифоқи (УзСУ) ижрочи директори Аша Бухарбаева иштирок қилди. Бу ҳақда Дунё нашри хабар қилди.
Ноябрь ойи бошида бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг 190 мамлакатидан 2000 дан ортиқ делегатлар, жумладан, ёш етакчилар, тадбиркорлар, экофаоллар, халқаро ташкилотлар ва университетлар вакиллари иштирок этди.
Мюнхеннинг Олимпия стадионидаги очилиш маросимида Иордания қироличаси Рания Ал-Абдулла, Нобел мукофоти совриндорлари Мария Ресса ва Таваккул Карман ҳамда футбол бўйича Германия терма жамоаси собиқ сардори Филипп Лам табрик сўзлари билан чиқиш қилди. Улар глобал муаммолар даврида ёшларга ишониш муҳимлигини, улар дадил қарорлар қабул қилиши зарурлигини таъкидлади.
Бу йилги саммитда айланма иқтисодиёт, рақамли масъулият, тенглик, таълим ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.
Лондон Қироллик коллежи битирувчиси Аша Бухарбаева Марказий Осиё ёшлари альянсининг минтақавий координатори ҳам ҳисобланади. Саммитдаги нутқида у Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш ва талабалар ташаббусларини илгари суриш бўйича тажрибасини тақдим этди.
У Марказий Осиё ёшлари ўртасида маданий алмашинувни ривожлантириш ва уларни ижтимоий ва маданий минтақавий лойиҳаларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77383
Жамият
56505
Жамият
55702
Жамият
50754
Жамият
//
Изоҳ йўқ