Жамият
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар шулар жумласидандир.
Шу қаторда, энди ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланиши мумкин.
Шунингдек, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига уларнинг бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилаётган ҳужжатларда ушбу ходимларнинг қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишига доир тақиқлар белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77526
Жамият
56603
Жамият
55802
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ