Жамият
Ўзгидромет бир ойлик маълумотни эълон қилди.
Унга кўра, бу йилги декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундуз кунлари 3–8 даража илиқ, баъзи жойларда 10 даража илиққача, шимолда кечалари 3–8 даража совуқ, кундуз кунлари 2–7 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
1 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 2 декабрда айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин.
Кейинчалик деярли биринчи ўн кунликнинг охиригача (3–8 декабрь) Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади ва фақат ўн кунлик охирида (9–10 декабрь) республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0–5 даража совуқдан 2–7 даража илиққача, кундуз кунлари 3–8 даража илиқдан 10–15 даража илиққача ўзгариб туради. Ой охирида эса ҳарорат кечалари 5–10 даража совуққача, кундуз кунлари 0–5 даража совуққача пасаяди.
Шимолда ҳарорат кечалари 8–13 даража совуқдан, баъзи жойларда 15–17 даража совуқдан 3 даража совуқ–2 даража илиққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ–3 даража илиқдан 3–8 даража илиққача ўзгариб туради.
Прогнозда айтилишича, кўп йиллик кузатув маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қолган ойларга қараганда декабрь ойи ноябрь ойи каби глобал исишга камроқ мойил бўлади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ