Жамият
Яқинда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев битта фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклаш режа қилинаётгани ҳақида айтган эди. Бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Марказий банк регулятори расмий ахборот берди.
Маълум бўлишича, банк картаси фуқароларга битта паспортга биттадан эмас, аксинча битта банкдан 5 тагача берилади. Барча банклардан эса бу сон 20 тагача этиб белгиланади. Шунда ҳам, бу вақтинчалик чеклов бўлиб, ҳозирда ушбу масала кўриб чиқилмоқда.
Аслида бундай вақтинчалик чекловларни ўртанишдан мақсад карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтиришдир.
«Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, муҳокама қилинаётган меъёрлар аҳолининг банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар келтириб чиқармайди. Ушбу талаблар тижорат банкларининг банк карталарини эмиссия қилиш фаолиятини тартибга солишга қаратилган. Устига-устак, Марказий банк бу борадаги вазиятни мунтазам кузатиб боради.
«Шунингдек, ушбу талаблар тўлиқ тайёр бўлгандан кейин журналистлар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинади», деб ёзади банк регулятори.
Эслатма! Ҳозирда режалаштирилаётган бундай амалиёт чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмайди.
Маълумот учун, бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн.та) 5 тагача, 3 фоизида (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 тагача, 0,03 фоизида ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ