Жамият
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига штариф буюрди.
58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини (АҚШ) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган.
Шу билан бирга, Алимов Ўзбекистон Президенти девони, Бош вазир котибиятида, Makroиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.
2002–2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси ва ўриндошлик асосида Молдовада элчи, шунингдек, Франциядаги ва ўриндошлик асосида Португалияда элчи бўлиб ишлаган.
Дипломат 2008 йилда ТИВ тизимида иш бошлаган. Жумладан, ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи бўлган.
2020 йилда у сенатор этиб сайланган. Хусусан, янги тайинланган лавозимгача Алимов 2020–2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.
Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон элчиси инглиз, француз, рус ва украин тилларини мукаммал билади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ