Сиёсат
Унинг ўрнига, Ҳисоб палатаси раиси Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эркин Турдимов Самарқанд вилоятида туғилган. 2008—2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими, 2016—2018 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2018 йилда Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган.
Адиз Бобоев (1972 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Давлат буджети бош бошқармасининг жамланма буджет даромадларини режалаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари (2010−2012) ва Молия вазирлиги тузилмасидаги бошқа лавозимларда ишлаган.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ