Жамият
Энди маҳалладаги фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТEКМ(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори)нинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади (500 минг сўм атрофида).
Бунда улар бир қатор фаол ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Жумладан, Президент қарорига кўра, бундан буёғига маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.
Уларнинг асосий фаолият йўналишларидан бири оилаларни камбағалликдан чиқариш бўлиб, бунда улар қуйидаги ишларни амалга оширади:
▪️ хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
▪️ оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
▪️ пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
▪️ кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.
Бундан ташқари, кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ