Жамият
Ўзгидромет 29 ноябрдан 1 декабргача бўлган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 2 даража совуқ –3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 1 даража совуқ– 4 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8–13 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 3–8 даража илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5–10° илиқ; 30 ноябрь–1 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь–1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29–30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 29–30 ноябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2–7 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ