Ўзбекистондаги 4 та аэропорт хусусийлаштирилади

Сақлаш
09:51 / 27.11.2024 5 0

Кеча, 26 ноябрь куни Президент темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

 

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқлиги ҳақида гапирди.

 

Жумладан, халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикяпти. Оқибатда, таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст.

 

Шу боисдан консалтинг компанияси жалб қилиниб, трансформация бўйича аниқ дастур ва «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Таъкидланишича, «Uzbekistan Airports» тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш.

 

Эндиликда шу мақсад билан Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортлари хусусийлаштирилади.

 

Мазкур амалиётга Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошгани асос бўлган.

 

Хабарга кўра, йил якунигача аэропортларда қўшимча хизматларни 2 карра кўпайтириш, даромадни 25 фоиз ошириш мўлжалланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//