Жамият
24 ноябрь куни Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон томони учун келгусида консуллик–ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш ҳисобланиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида икки мамлакат фуқаролари алмашинувини кенгайтириш ва туризм соҳасини изчил ривожлантиришдан томонлар бирдек манфаатдор экани қайт этилди.
Хитой ТИВ Консуллик департаментининг Виза сиёсати ва ишлари бошқармаси директори Сон Шию Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ижобий ўзгаришлар, айниқса, сўнги йилларда дунё мамлакатлари билан визаларни либераллаштириш борасида олиб борилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, Хитой томони ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Тарафлар соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ