Эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди

Сақлаш
14:05 / 26.11.2024 6 0

Фото: Кун.uz

 

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёда 2008 йилда туғилган қизнинг 2 нафар фарзанди бор» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

 

Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани ўрганиш ўтказди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни блогерлик билан шуғулланувчи А.Ш. (эркак), Ж.Н. (2003 йилда туғилган эркак) ва С.Р. (2005 йилда туғилган аёл) билан ўзаро келишган ҳолда, С.Р. ва Ж.Н.лар гўёки ўзларини 15 ва 17 ёшдаги вояга етмаган ота-она деб кўрсатиб, видеоматериал тайёрлашган. А.Ш. эса видео давомида эрта никоҳ ҳолатини ижобий шарҳлаб, ҳақиқатга зид вазият акс этган ушбу видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаган.

 

Болалар омбудсмани сўровига кўра, эрта никоҳни тарғиб қилиш мазмунидаги бу ҳолат бўйича блогер А.Ш. нинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида туман ИИБ томонидан жорий йилнинг 25 ноябрида иш ҳужжатлари ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.

 

Суд томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, фуқаро А.Ш. МЖтКнинг 202–2-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Ж.Н. ва А.Ш. лар эса бундай номақбул ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилган.

 

«Бу борада Болалар омбудсмани позицияси – никоҳ ёшида бўлмаган, яъни вояга етмаган шахс билан никоҳни тарғиб қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни тақиқловчи махсус қонун нормалари жорий этилиши зарур!

 

Бола манфаатларига зид бундай ҳолатларга жамиятимизда мутлақо ўрин йўқ, уларга батамом барҳам бериш керак», дея таъкидланади хабарда.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//