Илм-фан
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Япония ҳукумати томонидан эълон қилинган стипендия танлови ҳақида маълум қилди.
Мазкур грантлар Аичи префектураси маъмурияти, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг «JDS», Нагоя университетининг «Global 30», Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлигининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун стипендия дастурлари доирасида ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Танловдан ўтганлар Япониянинг Нагоя, Нагоя шаҳар ва Нагоя иқтисодиёт университетларида магистратура ва докторантурада таҳсил олиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлади.
«Номзодлар республика ОТМлари ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари, талабалари қаторидан бўлишлари ва муайян талабларга жавоб беришлари лозим ҳамда улар ҳужжатлар натижалари асосида танлаб олинади», дейилади хабарда.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар Ўзбекистон халқаро ислом академияси Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат этиши сўралади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ