Жамият
Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд қилишда айбланаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақида Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Унга кўра, суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жой ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналар кўздан кечирилган ва улар истиқомат қилган хонадонларда тинтув ўтказилган. Натижада, мазкур ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланган.
«Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди», дейилади баёнотда.
Маълум бўлишича, қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили ҳам аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Бундан ташқари, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадисия қилинган.
Бош прокуратура тергов ҳаракатлари давом этаётганини билдирган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ