Андижон вилоятида иккита институт бирлаштирилади

Сақлаш
15:05 / 25.11.2024 9 0

Президент қарори билан Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.

 

Янги ўқув муассасасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрларни тайёрлашдир.

 

Бундан ташқари, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

▪️ энергетика муҳандислиги, сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилади;

 

▪️ талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;

 

▪️ талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматлар «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;

 

▪️ бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун дарслар алоҳида гуруҳларда хорижий тилларда ўтказилади.

 

Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янги институтда давом эттиради.

 

Битирувчи курс талабаларига 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб мазкур институт дипломи берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:07 / 25.11.2024 0 18
Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

//