Жамият
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев бошчилигида мамлакат делегацияси аъзолари Қоҳира университети президенти доктор Муҳаммад Сами Абдул-Содиқ билан учрашув ўтказди.
.jpg)
Мулоқотда асосий эътибор талабалар билан ишлаш, академик ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви масалалари муҳокама этилган.
Томонлар шунингдек, ҳамкорлик шартларини ҳам келишиб олган. Жумладан, Қоҳира университети факультетларининг қатор муҳим мутахассисликлари бўйича магистратура бўлимида профессор-ўқитувчилар, талабалар учун жой ажратиладиган бўлди.
Университет президенти Муҳаммад Сами Абдул-Содиқ суҳбат давомида олий ўқув юрти тарихи, университет ҳузуридаги институтлар, факультетлар, ушбу таълим муассасасида ўқиётган мисрлик ва чет эллик талабалар сони ҳақида батафсил маълумот берган.
Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев эса Ўзбекистон олий ўқув юртлари Миср билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, Коҳира университети «Тимес» нашрининг 2024 йил ноябрда ойида эълон қилган рейтингида 92 мамлакат, хусусан минтақадаги 749 университет орасида 39-ўринни эгаллаган.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ