Жамият
Жамият
«Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади (бундан ижтимоий солиқ мустасно).
Бундан ташқари, мазкур муассасаларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
Шунингдек, 2030 йилнинг 1 январига нодавлат боғча ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):
▪️ замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
▪️ компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
▪️ ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.
2025 йилнинг 1 январидан бошлаб эса нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга «А-2» ўқитувчилар кириш визаларини бериш бошланади.
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог ходимлари А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказлари ҳамда белгиланган тартибда шакллантириладиган реестрга киритилган нодавлат малака ошириш ташкилотларида ўз малакаларини бепул ошириши мумкин бўлади. Бунда харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ