Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг раҳбар лавозимларида ўзгариш бўлди.
Жумладан, Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Қурбонов 1969 йил 29 июль Жиззах вилоятида туғилган.
У 2013 йил 24 декабрдан 2015 йил 27 декабргача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган. 2015 йилда эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи бўлган. 2017 йил 14 январда унга генерал майор унвони берилган.
2018 йил 12 февралдан 2019 йил 11 февралгача Тошкент ҳарбий округи қўмондони сифатида фаолият юритган.
Қурбонов 2019 йил бери Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётган эди. Унга, шунингдек, 2024 йилда генерал-полковник ҳарбий унвони берилди.
2020 йил 15 августдан бошлаб Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон аралаш яккакурашлар ассоциацияси (ММА) раиси ҳам ҳисобланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Абдумавлонович Азизов эса лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
Азизов 2019 йилдан 2024 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида ишлаб келаётган эди.
2024 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари сифатида фаолият юритади.
Азизов, шунингдек, 2019 йил 15 июлдан ҳозиргача Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси саналади.
Бундан ташқари, Президент фармони билан Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди. Холмуҳаммедов эндиликда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири сифатида иш фаолиятини давом эттиради.
У бундан олдин мудофаа вазирининг ўринбосари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ