Жамият
29 ноябрдан 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги Миллий кино санъати саройида ИХ Европа фильмлари фестивали бўлиб ўтади.
Хабарга кўра, унга ташриф буюрувчи томошабинлар Украина, Австрия, Швеция, Германия, Словения, Болгария, Латвия, Ироқ, Финляндия, Эстония, Исландия, Люксембург, Бельгия, Полша ва Италия фильмларини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Фестиваль Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, маданий алмашинув ва дўстлик рамзи ҳисобланади.
Кинолар қуйидаги тартибда намойиш қилинади:
29 ноябрь куни
▪️ 11:00 — «Mermaids Don't Cry» (Австрия) – ўз-ўзини излаш ҳақида замонавий эртак;
▪️ 14:00 — «Imad's childhood» (Швеция, Ироқ, Латвия) – урушдан азият чеккан бола ҳақида ҳужжатли ҳикоя;
▪️ 19:00 — «The naked truth about band «Zhiguli» (Болгария) – муваффақият учун иккинчи уриниш ҳақидаги таъсирли комедия.
30 ноябрь куни
▪️ 11:00 — «Luxembourg, Luxembourg» (Украина) – икки ака-ука ҳақида таъсирли ҳикоя;
▪️ 14:00 — «Lola» (Ирландия) – келажакда бўладиган радиоэшиттиришларни тутиб қолиш қурилмасини ихтиро қилган опа-сингиллар ҳақида ҳужжатли фильм;
▪️ 19:00 — «The Man Without Guilt» (Словения) – кечирим ва қутқариш ҳақида драма.
1 декабрь куни
▪️ 11:00 — «Any Day Now» (Финляндия) – қолиш ҳуқуқи учун курашаётган қочқин оиланинг ҳикояси;
▪️ 14:00 — «Trained To See: Three Women and The War» (Германия) – Иккинчи жаҳон урушидаги уруш мухбирлари ҳақида ҳужжатли фильм;
▪️ 19:00 — «Niebezpieczni dzentelmeni» (Хавфли жаноблар) (Полша) – жиноят ҳақида кулгили ҳикоя.
Маълумот учун, фильмлар асл тилида субтитрлар билан намойиш этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ