Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси сўнгги вақтларда белгиланган миқдорлардан ортиқ тамаки маҳсулотларини Туркияга олиб киришга уринган ўзбекистонликларга нисбатан «контрабанда» айбини қўйиш ҳолатлари ортиб бораётганини маълум қилди.
Жумладан, ҳозирги кунда Туркия жазони ижро этиш муассасаларида 20 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари белгиланган миқдордан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб киргани сабабли қамоқда сақланмоқда.
Шу сабабли консуллик Туркияга сафар қилишни режалаштираётганларга бир қатор муҳим маълумотларни эслатди.
Хусусан, бу мамлакатда тамаки маҳсулотлари учун чекловлар мавжуд. Бунда 18 ёшдан катта йўловчилар шахсий фойдаланиш учун қуйидаги миқдорда тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин:
• 600 дона сигарета (30 пачка ёки 3 блок);
• 50 дона сигара.
Шунингдек, чекловлар электрон сигареталарга ҳам тааллуқли. Туркия қонунчилигига кўра, ҳар бир йўловчи шахсий фойдаланиш учун қуйидаги миқдорда электрон сигареталарни олиб кириши мумкин:
• 10 дона бир марталик электрон сигарета;
• 1 дона кўп марталик электрон сигарета қурилмаси;
• 200 дона алмаштириладиган стикер ёки 30 мл суюқлик.
Тижорат мақсадларида тамаки маҳсулотларини олиб кириш ман этилади.
«Тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирганлиги сабабли Туркия суд идоралари томонидан белгиланган жарималарни тўлангандан сўнг сизга нисбатан қўлланган жарима ечилганлигини қайта текширинг ва ишонч ҳосил қилинг.
Изоҳ: Жаримани тўлаган, аммо турк идоралари қайдларида жарима ечилмаганлиги юртдошларимизни чегарада қўлга олиниши сабаб бўлмоқда», дейилади хабарда.
Консуллик бу давлатга ташриф буюрувчиларга сафардан олдин Туркиянинг божхона қоидалари билан танишиб чиқиш, белгиланган меъёрлардан ортиқча маҳсулотларни олиб киришга уринмасликни тавсия қилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ