Жамият
Россия Федерацияси Интеллектуал мулк Федерал хизматидан Ўзбекистон миллий университетининг профессори, сиёсий фанлар доктори Бахтиёр Омоновга халқаро патент берилди.
Хабарга кўра, Олимнинг «Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш инқирозлари» номли фанга киритган илмий тушунчаси эътироф этилиб, халқаро маълумотлар базасига киритилган.
Ушбу маълумотлар базаси ўтиш даври босқичлари, инқироз пайдо бўлиш шартлари, инқироз тури, ундан чиқиш йўллари, жамиятни модернизациялаш масалалари кабилар билан бойитилган.
Олимнинг «Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш инқирозлари» номли тушунчаси ва илмий янгилиги узоқ йиллик тадқиқотларга асосланган бўлиб, хориж ва минтақамизда эълон қилинган илмий адабиётлар, амалий тажрибаларни таҳлил қилиш натижасида ишлаб чиқилган.
Эндиликда профессор Бахтиёр Омонов фанга киритган ушбу маълумотлар базасидан талабалар, тадқиқотчилар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, шунингдек, ривожланиш йўлига ўтиб олган ёш давлатлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятида фойдаланиши мумкин.
Мазкур илмий янгилик социология, сиёсатшунослик, психология соҳаларида қўлланилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ