Жамият
Фото: Газета.uz
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, дея хабар берди Кун.uz.
Хабарга кўра, мазкур турдаги таълим муассасаларида уришқоқлик 31 фоиз, бир ўқувчининг иккинчи ўқувчига тан жароҳати етказиши 21 фоиз, ҳақоратли сўзлар ишлатиш эса 21 фоиз кўрсатгичда аниқланган. Шунингдек, улар қаторида безориликка алоқадор бошқа иллатлар ҳам бор.
Энг ёмони эса ўқувчиларнинг спиртли ичимликлар ёки тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилиши сезиларли даражага чиққанидир – 26 фоиз.
Бундан ташқари, ўқувчилар кўпроқ ўзларини мактаб ҳудудида хавфсиз ҳис этмаслигини айтган. Масалан, ўқувчиларнинг 20 фоизи йўлак, ошхона, ҳожатхонани, 15 фоизи мактабдан уйга қайтиш йўлини, 14 фоизи мактабга бориш йўлини ва яна 14 фоизи синф хонасини ўзи учун хавфли жой деб билишини маълум қилган.
Маълумот учун, мазкур рақамлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), ПИСА ҳамда Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан анча юқори.
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безорилик гувоҳи бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ