Жамият
Президент Қарори билан «Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Айнан мазкур ҳужжат билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга «Ватандош» гувоҳномасини ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.
Бунда вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.
Маълумот учун, «Ватандош» гувоҳномаси бу хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (метсенатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳисобланади. Айнан мазкур ҳужжат «Ватандош» картасини олиш учун асос ҳисобланади.
Ушбу «Ватандош» картаси гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) берилади. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат бўлади.
Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
▪️ Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
▪️ мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
▪️ хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
▪️ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
Бундан ташқари, карта эгаларининг оила аъзоларига (масалан, ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:
✔️ амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
✔️ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
✔️ вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ