Жаҳон
Туркиялик Уммухан Ўзден исмли қиз стендап чиқишида ўзбекларни фоҳишага қиёслади.
“Бор-йўғи бечора бир кўчманчи қизман. Кўчманчи сифатида қилолмаган 2 иш бор: бири адолатсизлик, иккинчиси – улама киприк. Ўзбек фоҳишаларига ўхшаб қоламан” – дейди у.
Ўзбекларга бўлган ушбу ҳақорат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди. Унга кўра, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Уммухан Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Муносабатда шунингдек, Ўзден билдирган фикрлар унинг шахсий қарашлари экани, бу қардош турк халқининг Ўзбекистонга нисбатан муносабатини англатмаслиги таъкидланади.
“... Ушбу ҳолат икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига ишонамиз. Қолаверса, ҳар бир давлат ўз халқининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигидан фойдаланиб, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан У. Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз” – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ