Жаҳон
Буюк Британияда 16 ёшдан кичик бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат технология вазири Питер Кайлга таяниб, BBC нашри хабар берди.
Тодай дастуридаги чиқиши давомида вазир интернет фойдаланувчилари, хусусан, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун «барча ишни қилишини» билдирди. У смартфонлар ва ижтимоий тармоқларнинг болаларга таъсирини ўрганувчи тадқиқотлар давом эттирилишини маълум қилди. Кайлнинг таъкидлашича, айни вақтда бу борада «ишончли ва экспертлар томонидан тасдиқланган далиллар йўқ».
Кайл ўзининг устувор мақсадларини Интернет хавфсизлик тўғрисидаги қонунига мувофиқ, қўшимча ваколатларни ўз зиммасига олган Офcом регуляторига йўллаган «стратегик ният мактуби»да баён қилган. Молли Роуз фонди мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, «Офcом янада жасоратли бўлиши кераклиги»ни таъкидлади.
«Бизнинг тадқиқотимиз аниқ. Жамоатчилик ва ота-оналар технологик компанияларга масъулият бурчини юклайдиган қонуннинг янгиланишини қўллаб-қувватлайди ва бош вазир якунига етмаган мазкур ишни охиригача олиб бориш учун тез, кескин ҳаракат қилиши керак», дейилади хабарда.
Фреэтҳс юридик фирмаси вакили Ион Силверман ижтимоий тармоқларнинг тақиқланишини «муаммолар денгизидан томчи» деб атаб, ўсмирлар интернет материалларига киришнинг бошқа усулларини топишини маълум қилганди. «Ҳукумат кенг кўламда фикрлаши керак: бу маданий туртки талаб қиладиган муаммо, шунингдек, қонунчилигимиз ҳам технологиялардан ортда қолмай, улардан бир қадам олдинда юриши керак», деган у.
Аввалроқ Норвегия ва Австралия 16 ёшга бўлган болаларга ижтимоий тармоқларга киришни чеклашни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ