Жамият
“Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйича 6-8 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
6–7 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба куни кечқурун ва якшанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси. Хоразм вилоятида якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан 5–7 декабрда кечалари –2...+3 даража, кундуз кунлари +8...+13 даража, шимолда кечалари –2...–7 даража, кундуз кунлари +3...+8 даража бўлади.
8 декабрда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 7–8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6–7 декабрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 6 декабрда кечқурун ва 7 декабрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат асосан 5–7 декабрда кечалари 0...+2 даража, кундуз кунлари +9...+12 даража бўлади.
8 декабрда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +5...+7 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
77421
Жамият
56537
Жамият
55722
Жамият
50788
Жамият
//
Изоҳ йўқ