Жамият
Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни назорат қилишни кучайтириш мақсадида махсус комиссия вертолёт патрулини йўлга қўйди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Аэро-патрул давомида комиссия раҳбарлари Азиз Абдуҳакимов ва Дониёр Қодиров вазият билан шахсан танишди ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Экоқўмита маълумотига кўра, аэрокузатув экологик меъёрларни бузаётган корхона ва объектларни, жумладан, яширин ёки етиб бориш қийин бўлганларини тезкор аниқлаш имконини беради.
“Бундай ёндашув мониторинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади, ноқонуний ташламаларни аниқлашга ва дарҳол чоралар кўришга ёрдам беради”, — дея таъкидланади хабарда.
Махсус комиссия экологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиради.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ