Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2025 турнири ғолиби бўлди

Сақлаш
11:31 / 05.12.2025 3 0

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 20252025 турнирининг 8-тур ўйинлари ўтказилди.

 

Қайд этилишича, мукофот жамғармаси 50 минг фунт стерлингни ташкил этган. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчилари қаторида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб борди. Биринчи турда британиялик шахматчи Гавайн Жонс билан дуранг ўйнаган Абдусатторов кетма-кет олтита ўйинда ғалаба ва битта баҳсда дурангга эришди ҳамда муддатидан аввал мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

 

Ўзбекистонлик шахматчи Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Мишра Абхиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни, тўртинчи турда 54 ёшли британиялик шахматчи Майкл Адамсни, бешинчи турда грециялик Николас Теодоруни, олтинчи турда қора доналарда АҚШ чемпиони Сем Шенклендни, еттинчи турда оқ доналарда британиялик Люк Макшейнни мағлуб этди.

 

Саккизинчи турда Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алиреза Фирузжа билан дуранг қайд этди. Бугунги баҳсга қадар Абдусатторов турнир жадвалида 6,5 очко билан якка пешқадамликни давом эттираётган эди. 8-турда энг яқин таъқибчи ва мусобақада биринчи рақам остида сараланган франциялик Алиреза Фирузжага қарши қора доналарда баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.

 

Абдусатторов 8 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда мусобақа якунланишига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. 2-ўриндаги Фирузжада 5 очко мавжуд ва сўнгги тур олдида 2 очколик фарқ сақланиб қолди. Шу тариқа Нодирбек сўнгги тур олдидан Лондон Чесс Cлассиc 2025 турнири ғолиблигини расмийлаштирди.

 

Нодирбек Абдусатторов ФИДЕ Жаҳон кубогидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг 18,4 рейтинг очколарини йўқотган бўлса, Лондон Чесс Cлассиc турниридаги ғалабадан сўнг рейтингини 20 очкога яхшилади ва онлайн жадвалида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//