Жамият
АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг сони 2023/2024 ўқув йилида қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди, деб хабар берди Газета.uz.
Хабарга кўра, уларнинг ярмидан кўпи, яъни 703 нафари бакалавриат талабалари ҳисобланади. Бу эса ўтган йилга қараганда кўрсатгич 12,8 фоизга ўсганини билдиради.
магистратурада ўқиётган ўзбекистонликлар эса 350 нафар бўлиб, бунда кўрсатгич 7,4 фоизга ошган.
Шунингдек, 134 нафар талаба (+55,8 фоиз) факультатив амалий машғулотларни тамомлаган. Яна 32 нафари (-40,7 фоиз) нодавлат таълим йўналишларига қабул қилинган.
Ҳисоботда ёзилишича, 2023/2024 ўқув йилида АҚШ университетларида жами 1,1 миллиондан ортиқ халқаро талаба таҳсил олган. Олдинги ўқув йилига қаралса, ушбу мамлакатга келган талаба сони яна 17 фоизга кўпайганини кўриш мумкин.
АҚШда ўқиётган энг кўп хорижий талабалар Ҳиндистон ҳисобига тўғри келган — 331,6 минг нафар. Бу жами хорижий талабаларнинг 29,4 фоизини ташкил қилади.
Кейинги ўринни эса 277,3 минг талабаси бор (жами хорижлик талабаларнинг 24,6 фоизига тенг) Хитой банд қилган. Жанубий Корея ҳам етакчилар қаторида – 43,1 минг талаба (3,8 фоиз).
Кучли бешликка Канада (28,9 минг нафар талаба) ҳамда Тайван (23,1 минг нафар талаба) давлатлари якун ясаган.
Маълумот учун, чет эллик талабаларни молиялаштиришнинг асосий манбалари шахсий ёки оилавий бюджет (54,5 фоиз), иш берувчи (21,8 фоиз) ва Америка университетлари стипендиялари (19 фоиз) бўлган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ