Жамият
Тошкент метросининг гавжум бўлган 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши ҳақида айтилган эди. Эндиликда уларнинг номи аниқ бўлди.
Маълум бўлишича, қуйидаги бекатлар ана шу мақсадда танлаб олинган:
▪️ «Буюк ипак йўли» бекати;
▪️ «Амир Темур хиёбони» бекати;
▪️ «Мустақиллик майдони» бекати;
▪️ «Пахтакор» бекати;
▪️ «Олмазор» бекати;
▪️ «Беруний» бекати;
▪️ «Чорсу» бекати;
▪️ «Дўстлик» бекати;
▪️ «Бодомзор» бекати.
Ҳозирда шулардан 4 тасида («Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний») қурилишнинг 1-босқичи бошланган. Қурилиши режаланган ҳожатхоналарнинг лойиҳа ҳужжатлари якуний босқичда турибди.
Маълумот учун, юқорида санаб ўтилган метро манзилларида қурилиш ишлари тўлиқ якунланса, она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхонаси бор бўлган бекатлар сони 10 тага етади (Чилонзор бекатида олдиндан мавжуд эди).
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ