Жамият
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бугунги кунда истеъмолчиларга енгиллик берувчи иккита иловани тақдим қилди:
▪️ «Ҳудуд Газ Таъминот»;
▪️ «Авто24».
Юқоридагилардан биринчиси газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова бўлиб, истеъмолчилар уни Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олиши мумкин.
Мазкур дастурда фуқаролар учун бевосита кунлик ва ойлик кесимда табиий газ истеъмолини кузатиб бориш ҳамда газ ҳисоб рақамларига тўлов қилиш имконияти яратилган. Бундан ташқари, суюлтирилган газ истеъмолчилари «Ҳудуд Газ Таъминот» мобил иловаси ёрдамида ўз ҳисобларини тўлдириш ва бириктирилган баллонлар рўйхатини кўриб бориши ҳам мумкин.
Иккинчи, «Авто24» мобил иловаси эса автоулови бор фуқароларга ёрдамчи дастур ҳисобланади. У фойдаланувчиларга ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот беради.
Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ишлаб чиқилган илова ҳайдовчига ҳатто нархларни таққослаш, реал вақт режимида мавжуд ёқилғининг нархи, захираси ва қулайликлари ҳақида ахборотларни бериш билан бирга, борар манзил ҳамда вақтни аниқ режалаштириш каби имкониятларни яратади.
Истеъмолчилар илова ёрдамида ўзларига маъқул манзилнинг рейтингини кўтариш, ёқилғи сифати ҳамда нархи ҳақида шарҳ қолдиришлари ҳам мумкин.
Маълумот учун, иловалар ҳозирда тест синовида ишга туширилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ