Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.
«Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда», деди давлат раҳбари.
Мазкур табиий ўзгаришларга жавобан мамлакатда уч йил аввал «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди.
Айни вақтда эса «яшил» энергетика давлат иқтисодиёти драйверларидан бирига айланмоқда.
Бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президент 2025 йилни Ўзбекистонда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ