«Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», деди Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
12:23 / 20.11.2024 25 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида ёшлар онгу тафаккурида миллий ғурур билан бирга умумбашарий қадриятларга ҳурмат ҳиссини камол топтириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

 

Президент уларни замонавий билим ва дунёқараш, даромадли касб эгалари этиб тарбиялаш, илм-фан, ИТ технологиялар, маънавият, санъат ва адабиёт, спорт билан ошно этиш учун ҳеч нарсани аямасдан, бор куч ва имкониятлар сафарбар этилишини таъкидлади.

 

«Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.

 

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шунингдек, йиғилишда айни вақтда жамиятдаги очиқлик ва эркинлик муҳитини, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича бошланган ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//