Жамият
Бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтиши, унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши айтилган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этаётган йиғилишнинг асосий масалаларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш бўлди.
Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидлар экан, Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод мазкур масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклигини қайд этди.
Президент, шунингдек, Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади.
Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги айтилар экан, бунда Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши кераклиги, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарурлиги айтилди.
Шавкат Мирзиёев бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Ниғматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини билдирди.
«Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар», дея таъкидлади Президент.
Якунда Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ