Жамият
Маданий мерос агентлиги ҳайкал Андижон шаҳар А.Фитрат кўчасида жойлашган «Жоме меъморий мажмуаси» архитектура ёдгорлиги ҳудудига кўчирилиши ҳақидаги мурожаат шу йилнинг 8 ноябрида келиб тушганини билдирди. Бунда мурожаат Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан Андижон вилояти Маданий мерос бошқармасига юборилган.
Агентлик берган расмий муносабатда 2001 йил 30 августдаги 269-П-сонли қонунининг 20-моддаси асос сифатида келтирилади. Мазкур бандда шундай дейилган:
«Моддий маданий мерос объектини ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш – моддий маданий мерос объектининг тарихий-бадиий қийматини ва асралишини ўзгартирмасдан унинг тарихий-маданий қимматга эга бўлган унсурларини таъмирлаш асосида ундан ҳозирги замонда фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш» белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори 6-иловаси 9.5-бандида «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳаларга Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан хулоса берилиши кўрсатилган
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон вилояти Маданий мерос бошқармаси мурожаат қилган томонга Заҳириддин Муҳаммад Бобур монументал санъат ёдгорлигини кўчириш масаласи юзасидан Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашидан хулоса олиш учун тушунчалар берилган.
Таъкидлаш лозим, 2021 йил 19 июндаги Президент қарорида ҳам маданий мерос ёдгорликларини асраб-авайлаш борасида сўз кетган. Жумладан, ҳужжатдаги 4-бандда шундай дейилади:
– соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан келишилиши мажбурий ҳисобланиши;
– моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши белгилаб қўйилган.
Маълумот учун, Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур монументал санъат ёдгорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатига киритилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ