Жамият
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари(Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари)да чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Янги тизимга кўра, «Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция» тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади. Таълим ташкилотларида ҳам ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.
2025 йил 1 июндан бошлаб эса таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.
Бундан ташқари, таълим ташкилотларида ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.
Шунингдек, зиёлилар ва нуронийлар иштирокида «уч авлод учрашувлари» ташкил этилади ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ