Сиёсат
Жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, бугун, 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Шундай бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Маълумот ўрнида:
Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.
Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 116 модда.
Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши янги шакллантирилган Сенатнинг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўзининг мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги тегишли қарорларни қабул қилади.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ